Суперлиганинг 8-тур учрашувлари ўз ниҳоясига етди. Мазкур турда бир қатор қизиқарли ва муросасиз беллашувлар бўлиб ўтди.
Жумладан, турнинг марказий ўйинида "Нефтчи" ва "Насаф" жамоалари ўзаро тўқнаш келди. Унда фарғоналиклар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Шунингдек, "Пахтакор" — "Динамо" учрашуви ҳам кескин курашларга ва голларга бой тарзда ўтди — 4:2.
Айни пайтда турнир жадвалида Камолиддин Тожиев шогирдлари пешқадам бўлиб турибди. Уларнинг ҳисобида 21 очко мавжуд.
Қуйида турнир жадвалидаги ҳолат билан танишиб чиқишингиз мумкин.
