Бугун 15 апрель, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Флик раҳбариятдан деярли иложсиз трансферни сўради

Флик раҳбариятдан деярли иложсиз трансферни сўради

Португалия терма жамоаси ва Франциянинг «ПСЖ» клуби қанот ҳимоячиси Нуну Мендеш фаолиятини Ла Лига грандида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Испания оммавий ахборот воситалари хабар тарқатмоқда.

Юлдуз латерални ўз сафига қўшиб олишга Каталониянинг «Барселона» клуби қизиқиш билдирмоқда. 23 ёшли футболчининг трансферини шахсан «кўк-анорранглилар» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик талаб қилмоқда. Мутахассис «Барселона» раҳбариятига Мендешни сотиб олиш илтимоси билан мурожаат қилган.

Transfermarkt портали экспертларининг баҳосига кўра, португалиялик футболчининг бозор қиймати 75 миллион еврони ташкил этади. Ҳимоячи ва Париж гранди ўртасидаги амалдаги шартнома муддати 2029 йилнинг июнь ойи охирида якунига етади.

Киритилди: Бугун 19:24. Ўқилди: 584 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!