Бугун 19 апрель, 2026 йил, якшанба

O'ZB

«Реал» ўз собиқ футболчиси вафот этганини маълум қилди

«Реал» ўз собиқ футболчиси вафот этганини маълум қилди

Мадриднинг «Реал» клуби собиқ футболчиси Хосе Сантамария 96 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда «қироллик клуби» матбуот хизмати расмий хабар берди.

«Клубимиз чуқур таъзия изҳор этади. Сантамария «Реал» ва жаҳон футболининг ҳақиқий афсоналаридан биридир. У Европа чемпионлари кубогини бир неча бор қўлга киритган ўша машҳур жамоанинг ажралмас қисми эди», — дейилади мадридликлар хабарида.

Хосе Сантамариянинг «Реал»даги муваффақиятлари: 6 карра Испания чемпиони, 4 карра Европа чемпионлари кубоги (ҳозирги Чемпионлар Лигаси) ғолиби.

Бугун, 15 апрель куни бўлиб ўтадиган «Бавария»га қарши Чемпионлар Лигаси чорак финал жавоб учрашуви ушбу афсонавий ҳимоячи хотирасига бағишланган мотам маросимлари билан бошланиши кутилмоқда.

Киритилди: 14:31 15.04.2026. Ўқилди: 16237 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!