Бугун 16 август, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Суперлига. 17-турнинг сўнгги ўйинида "Насаф" ва "Пахтакор" тўқнашади

Суперлига. 17-турнинг сўнгги ўйинида "Насаф" ва "Пахтакор" тўқнашади

Ўзбекистон Суперлигасида бугун, 16 август куни 17-тур учрашувлари якунланади. Турнинг сўнгги ва марказий баҳси Қаршида ўтказилиб, "Насаф" ўз майдонида "Пахтакор"ни қабул қилади. Учрашув соат 19:00 да бошланади.

Мазкур жамоалар жорий мавсумда бир бор тўқнашган. 28 апрель куни Тошкентда ўтган учрашувда ғолиб аниқланмаган — 2:2. Ўшанда "Насаф" учрашув сўнггида 10 киши бўлиб қолганига қарамай, 90+3-дақиқада ҳисобни тенглаштирганди.

"Насаф" сўнгги турда "Қўқон-1912" билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади. "Пахтакор" эса "Бухоро"га қарши баҳсда 2:2 ҳисобини қайд этди. Тошкентликлар 11 август куни Осиё Чемпионлар лигаси доирасида "Ал-Ҳуссайн"ни 3:0 ҳисобида мағлуб этган.

Қаршидаги учрашувни Аскер Нажафалиев бошқариб боради. Унга қанотларда Бахтиёрхўжа Шавкатов ва Руслан Серазитдинов ёрдам беради. Абдурашид Худойберганов VAR ҳаками сифатида ишлайди.

17-турда ҳозирга қадар "Нефтчи" "Андижон"ни 3:0, "Сўғдиёна" "Сурхон"ни 3:1, "Бухоро" ОКМКни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Шунингдек, "Навбаҳор" — "Бунёдкор" баҳси 4:3, "Динамо" — "Хоразм" учрашуви 2:2 ҳисобида якунланди, "Қизилқум" "Машъал"дан 2:0, "Қўқон-1912" эса "Локомотив"дан 2:1 ҳисобида устун келди.

Суперлига. 17-турнинг сўнгги ўйинида "Насаф" ва "Пахтакор" тўқнашади

Суперлига. 17-турнинг сўнгги ўйинида "Насаф" ва "Пахтакор" тўқнашади

Киритилди: Бугун 13:51. Ўқилди: 397 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!