Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Суперҳужумчи «Барселона»га ўтишга жиддий қизиқиш билдирмоқда

Суперҳужумчи «Барселона»га ўтишга жиддий қизиқиш билдирмоқда

«Бавария» ҳужумчиси Харри Кейн яқин вақт ичида жамоасини алмаштириши мумкин. Англиялик форварднинг мюнхенликлар билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ўрталаригача амал қилади, аммо келаётган ёзда — яъни бир йил аввал — 65 миллион еврога товон пули банди кучга киради.

The Touchline нашрининг Goal манбасига таяниб хабар беришича, Кейн «Бавария»ни тарк этиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу вақтда «кўк-анорранглилар» Роберт Левандовскига муносиб ўринбосар излаётгани маълум.

32 ёшли ҳужумчи Каталония клубига ўтиш фикрига жиддий қараётгани айтилмоқда.

Жорий мавсумда Кейн Венсан Компани бошқараётган жамоа сафида барча мусобақаларда 15 та учрашувда 22 та гол урган ва 3 та голли узатма берган.

Киритилди: 09:16 03.11.2025. Ўқилди: 827 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!