"Реал" ёздаёқ Родрини ўз сафига қўшиб олишга уриниб кўриши мумкин.
AS хабарига кўра, мадридликлар ёзги трансферлар ойнаси ёпилишига яқинроқ "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси борасида фойдали таклиф билан чиқиши ёки Родрини келаси ёзда, унинг шартномаси тугашидан бир йил олдин қўлга киритишга уриниб кўриши мумкин.
Агар "Реал" ёзда Родрини ўз сафига қўшиб олишга уриниб кўрса, трансфер қиймати камида 100 млн еврони ташкил этиши мумкин - таъкидланишича, фойдали таклиф "Манчестер Сити"ни қизиқтириши мумкин, чунки иккала клуб ҳам Родрининг тиззасидан олган жароҳатидан кейинги ҳолатига ишончи комил эмас. Келгуси ёзда нарх 60-80 млн еврога тушиши мумкин.
Родрининг "Манчестер Сити" билан шартномаси 2027 йилда якунига етади.