Meta асосчиси Марк Цукерберг АҚШнинг сайланган президенти билан Флоридадаги қароргоҳида учрашди, деди Трамп маслаҳатчиси Стивен Миллер.
"Ҳа, шундай. Марк Цукерберг Дональд Трамп бошчилигидаги ислоҳотлар ҳаракати билан бутун Америкада, бутун дунёда кузатилаётган бу ўзгаришларнинг тарафдори ва иштирокчиси бўлиш истагини жуда аниқ ифодалаб берди", — дея унинг сўзларидан иқтибос келтиради РИА Новости.