Бугун 7 май, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Судъялар олий кенгаши раиси депутат Расул Кушербаев устидан арз қилди

Судъялар олий кенгаши раиси депутат Расул Кушербаев устидан арз қилди

Судъялар олий кенгаши раиси Ҳолмўмин Ёдгоров депутат Расул Кушербаев устидан парламент этика комиссиясига арз қилган. Бу ҳақда Кушербаев ўзининг "Телеграм" каналида маълум қилмоқда.

Даъво сабаби қилиб депутат ўзининг мунозараларидан бирида уларни 2 дақиқа-ю 24 сонияда 9 марта номард деб атагани кўрсатилган.

"Бу инсонни прокурор, терговчи ё ҳоким деб ўйламанг. У вақтда у киши Олий суд раисининг ўринбосари, мустақил, холис суд ҳокимиятининг вакили эди. Энди эса Судъялар Олий Кенгашига раислар.

Бу киши ўшанда судъялик обрўсини "пачоқ қилиб" айбсизлик презумциясигаям қарамай, тергови тугамаган, суд баҳо бермаган Бўстонлиқдаги бир гуруҳ фуқароларни ноқонуний уй қурган, сохта ҳужжат тайёрлаган, деб шу йўл билан ўзининг қуйи судларига "яширин кўрсатма" берворгандилар. Ана мардлик",–дея муносабат билдирган Кушербаев.

Киритилди: 12:35 19.06.2021. Ўқилди: 4927 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!