Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Суданда ҳам маймунчечак вируси аниқланди

Суданда ҳам маймунчечак вируси аниқланди

Судан Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда маймун чечаги касаллигининг биринчи тасдиқланган ҳолатини маълум қилди.

AllAfrica агентлиги хабарига кўра, соғлиқни сақлаш лабораторияси Ғарбий Дарфур штатида яшовчи 16 ёшли мактаб ўқувчисида вирус мусбат чиққанини тасдиқлади.

Вазирлик маймун чечаги касаллигига шубҳа қилинган 38 та ҳолат ҳақида хабар берди. Уларнинг барчасида вирусга тестлар манфий чиққан. Ғарбий Дарфурдаги битта ҳолат эса бундан мустасно.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фавқулодда вазиятлар ва эпидемия назорати бош бошқармаси директори Монтасер Моҳамед Отманнинг айтишича, соғлиқни сақлаш органлари вирус тарқалишини чеклаш мақсадида талабалар билан алоқада бўлган шахсларни аниқлаш устида ишламоқда. Шунингдек, у Ғарбий Дарфур Федерал Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан асл манзил ва таъсир қилиш йўлини аниқлаш учун фаол текширув бошланганини қўшимча қилди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳозирги эпидемияни халқаро аҳамиятга молик фавқулодда ҳолат деб эълон қилди. Ташкилот статистик маълумотларига кўра, май ойидан бери вирусни 75 мамлакатда 16 мингдан ортиқ одам юқтирган.

Киритилди: 20:17 02.08.2022. Ўқилди: 3242 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!