Бугун 18 декабрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Суд Жанубий Кореянинг собиқ президентини ҳибсга олиш ҳақида қарор чиқарди

Суд Жанубий Кореянинг собиқ президентини ҳибсга олиш ҳақида қарор чиқарди

Сеул марказий округ суди Корея Республикасининг собиқ президенти Юн Сеок Ёлни 2024 йил 3 декабрдаги ҳарбий ҳолат воқеалари бўйича тергов доирасида қайта ҳибсга олишга қарор қилди.

Бу ҳақда Жанубий Кореянинг Yonhap агентлиги хабар берди.

Қайд этилишича, 6 июнь куни ҳарбий ҳолат давридаги воқеаларни тергов қилиш учун масъул бўлган махсус прокурор Чо Юн Сеок тегишли ариза билан мурожаат қилган. Юн Сеок Ёл бешта йирик жиноятда, жумладан, вазирлар маҳкамаси йиғилишидаги қонунбузарликлар туфайли ҳужжатларни қалбакилаштириш, президент хавфсизлик хизмати ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига уни ҳибсга олишга рухсат бермагани сабабли давлат органларига ўз вазифаларини бажаришга тўсқинлик қилиш ва далилларни йўқ қилишга уринишда гумон қилинмоқда.

Юн Сеок Ёл аввалроқ давлат тузумига қарши исён уюштирганликда айбланган эди.

Суд президентни ҳибсга олиш масаласини маҳаллий вақт билан тахминан 14:20 дан 21:01 гача кўриб чиқди. Суд мажлисида Юн Сеок Ёл 20 дақиқалик нутқ сўзлади. Кейин у Сеулдаги тергов изоляторига олиб кетилган, у ерда тартиб бўйича собиқ давлат раҳбари ҳибсга олиш тўғрисидаги қарорни кутаётган хонага жўнатилган.

25 июнь куни Сеул марказий округ суди махсус прокурорнинг Юн Сеок Ёлни ҳибсга олишга ордер бериш ҳақидаги илтимосини рад этди. 19 январь куни Сеул Ғарбий округ суди Корея Республикаси президентини ҳарбий ҳолат воқеалари муносабати билан қўзғолон қилганликда айблаб, ҳибсга олиш тўғрисида қарор чиқарди. Ўшанда Юн Сеок Ёл тарафдорлари судда погром бошлашган. Март ойидаёқ Сеул марказий округ суди президентнинг ҳибсга олинишини бекор қилиб, уни ҳибсдан озод қилди. 4 апрель куни Конституциявий суд Юн Сеок Ёлнинг импичментини тасдиқлади.

Киритилди: 07:00 10.07.2025. Ўқилди: 933 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!