Аргентиналик форвард Лионель Месси ва Уругвай ҳужумчиси Луис Суарес Бразилия терма жамоасининг собиқ футболчиси Роналду билан миллий жамоалар учун урилган голлар сонида тенглашди.
Эслатиб ўтамиз, 9 октябрь куни Месси Эквадорга қарши ўйинда (1:0) гол урган бўлса, Суарес ҳам Чили дарвозасига тўп йўллади (2:1).
Ҳозирда иккала ҳужумчида ҳам 39 тадан гол бор – Роналду билан бир хил кўрсаткичда.
Маълумот ўрнида, ушбу икки форвард айни пайтда Жанубий Американинг энг яхши тўпурарлари орасида биринчи ўринни эгаллаб туришибди.