Россия Мудофаа вазирлиги 7 февраль, жума куни Украинанинг Донецк вилоятидаги Торецк шаҳрини ўз назоратига олганини маълум қилди.
Украинанинг Deep State OSINT лойиҳаси хабар беришича, "шаҳар марказининг деярли барча қисми душман қўлига ўтганига" қарамай, Украина Мудофаа кучлари Торецкда мудофаа операциясини давом эттирмоқда ва шаҳарда жанглар ҳамон давом этмоқда.
"Душман томонидан Торецк эгаллангани ҳақидаги маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди - шаҳардаги жанглар давом этмоқда ва Мудофаа кучлари душманга қаршилик кўрсатишни тўхтатмаган," - дея таъкидлади лойиҳа таҳлилчилари.
DeepState маълумотига кўра, жанглар Забалка туманида, шунингдек, шаҳарнинг шимолий ва ғарбий чеккаларида давом этмоқда. Шаҳар маркази эса деярли тўлиқ руслар назорати остига ўтган.