"Ғарб қурол етказиб беришни кўпайтирмаса, Украина учун ҳолат ёмонлашиши мумкин. Ёмон янгиликларга тайёр туришимиз керак. Киев "танқидий вазиятда", — деди НАТО бош котиби Столтенберг Германиянинг АRD телеканалига берган интервюсида.
"Можаролар босқичма-босқич ривожланмоқда. Аммо биз Украинани ҳам ёмон, ҳам яхши кунларда қўллаб-қувватлашимиз керак" — деб қўшимча қилди бош котиб.