Бугун 10 май, 2025 йил, шанба

O'ZB

Эстониянинг Россия билан чегарада жойлашган Нарва шаҳрида, Путин Гитлер қиёфасида тасвирлаган баннер илинди — “Медуза”

Эстониянинг Россия билан чегарада жойлашган Нарва шаҳрида, Путин Гитлер қиёфасида тасвирлаган баннер илинди — “Медуза”

“Putler War Criminal” (“Путлер ҳарбий жиноятчи") деган ёзув туширилган баннер Нарва музейи жойлашган тарихий қаср деворига жойлаштирилди.

Нарва музейи директори Мария Сморжевских-Смирнова Путин тасвири туширилган баннерни "Россиянинг Украинага кенг кўламли босқини ва Путиннинг ҳарбий жиноятларини эслатиб турувчи хабар" деб атади.

"Бугун, Европа кунида, биз тинчлик ва эркинликни нишонлаяпмиз… Бироқ ёнгинамизда, Украинада, тўрт йилдан буён кенг кўламли уруш давом этмоқда уни Путин бошлаган. Биз диктаторни диктатор, ҳарбий жиноятларни эса ҳарбий жиноят деб атаймиз", — дея фикр билдирди музей раҳбари ERR нашрига берган изоҳида.

Нарва музейи 9 май кунини уч йилдан бери “Путин – ҳарбий жиноятчи” деган ёзув акс этган баннер билан нишонламоқда. Бу баннер Россия томонидаги Ивангород шаҳрида ҳам кўриниб туради.

Музей директори Мария Сморжевских-Смирнова бу ҳаракат "провокация эмас, балки музей томонидан олдиндан режалаштирилган инсталляция" эканини таъкидлаган.

2025 йил бошида Москва суди Сморжевских-Смирновани Россия армияси ҳақида "сохта" маълумотларни оммавий равишда ва сиёсий сабабларга кўра тарқатганлик айби билан сиртдан ҳибсга олиш тўғрисида қарор чиқаргани маълум қилинганди.

Киритилди: 21:42 09.05.2025. Ўқилди: 1253 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!