Бугун 10 май, 2025 йил, шанба

O'ZB

Украиналиклар россияликларга қарши муҳим жангда ғалаба қозонди

Украиналиклар россияликларга қарши муҳим жангда ғалаба қозонди

Украина Қуролли Кучлари Харков вилоятидаги Липси қишлоғи атрофидаги позициялари устидан назоратни қайта ўрнатди ва "Берлин" номи билан танилган ўрмон ҳудудини Россия кучларидан озод қилди. Бу ҳақда "Харков" оператив-тактик гуруҳи спикери Павел Шамшин миллий телемарафон эфирида хабар берди.

Унинг айтишича, 5,5 ой давом этган операция Миллий гвардиянинг 13-"Хартия" бригадаси ва 92-алоҳида штурм бригадаси жангчиларининг ҳаракатлари туфайли муваффақиятли якунланди.

"Ҳудуд тахминан 200 гектар ёки 2 квадрат километрдан ортиқ майдонни эгаллайди, бироқ унинг аҳамияти ўлчамларидан ҳам муҳимроқ. Липси атрофида асосий баландликлар жойлашган бўлиб, улардан очиқ ҳавода Харковнинг шимолий ҳудудлари, жумладан Салтовка кўриниб туради," дея изоҳ берди Шамшин.

U таъкидлаганидек, Липси ва бу баландликлар Россия Федерацияси армиясининг бир йил олдин - 10 майда бошланган ҳужумининг асосий мақсадларидан бири эди. Ушбу жанг давомида руслар 1500 аскар ҳамда кўплаб қурол-яроғ ва ҳарбий техникаларини йўқотди.

Киритилди: 20:20 09.05.2025. Ўқилди: 1333 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!