Бугун 1 август, 2025 йил, жума

O'ZB

Стив Уиткофф Исроилга йўл олди

Стив Уиткофф Исроилга йўл олди

АҚШ президентининг махсус вакили Стив Уиткофф Ғазо секторидаги гуманитар инқирозни муҳокама қилиш учун Исроилга йўл олди, деб хабар бермоқда Ахios.

Нашр маълумотларига кўра, бу Уиткоффнинг деярли ярим йилдан кейин Исроилга биринчи сафари бўлади.

Трамп махсус вакилининг ушбу ташрифи Ғазодаги ўт очишни тўхтатиш ва гаровга олинганлар бўйича музокаралар боши берк кўчага кирган бир паллада амалга ошмоқда.

Манбаларга кўра, Уиткофф, шунингдек, Фаластин анклавига бориб, Ғазога гуманитар ёрдам жамғармаси марказларига ташриф буюриши мумкин.

Расмийлардан бирининг маълумотига кўра, Америка раҳбари Доналд Трамп "тинч аҳолига кўрсатиладиган ёрдамни қандай кўпайтириш мумкинлигини тушуниш учун Ғазодаги инсонпарварлик вазияти ҳақида кўпроқ маълумот олишни истайди".

Киритилди: 22:02 30.07.2025. Ўқилди: 945 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!