Бугун 14 март, 2025 йил, жума

O'ZB

Starship ракетаси парчалари сабабли самолётлар йўналишини ўзгартиришга мажбур бўлди

Starship ракетаси парчалари сабабли самолётлар йўналишини ўзгартиришга мажбур бўлди

Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

Агентликнинг ёзишича, ракета портлаганидан кейин Мексика кўрфази ва Кариб денгизи осмони узра парвоз қилаётган ўнлаб самолётлар ўз йўналишларини ўзгартиришга мажбур бўлган. Синов парвози вақтида Starship ракетаси белгиланган баландликка кўтарила олмай, осмонда портлаган. Шунга қарамай, Super Heavy ракета тезлатгичи муваффақиятли равишда старт майдонига қайтган.

SpaceX компанияси маълумотларига кўра, авария кислород ёки ёқилғи сизиб чиқиши сабабли юзага келган бўлиши мумкин. Портлаш парвоз бошланганидан тахминан саккиз ярим дақиқа ўтгач содир бўлган. Starship орбитага 10 та модернизация қилинган Starlink сунъий йўлдоши ўлчамига тенг юкни етказиши керак эди.

Киритилди: 12:22 17.01.2025. Ўқилди: 1069 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!