Буюк Британия Бош вазири Кир Стармер яқин кунларда АҚШ Президенти Дональд Трамп билан учрашиб, Россия – Украина можаросига барҳам бериш бўйича келишув, жумладан хавфсизлик кафолати мавзусини муҳокама қилиш ниятини билдирди.
“Financial Times” газетаси аввалроқ Қироллик ҳукумати раҳбари февраль ойи сўнггида мамлакат етакчиси билан учрашиш учун АҚШга бориши ҳақида ёзганди.
– Тез орада Президент Трамп билан учрашаман, – деб ёзган Стармер “Telegraph” нашри эълон қилган мақоласида. – Умуман, G7 таркибидаги барча ҳамкорлар билан бирга зарур ва мустаҳкам келишувни амалга ошириш йўлида ишлаймиз. Украина музокара даврасида ўтириши шарт.
Аввалроқ Стармер, агар лозим бўлса, Британия ўз хавфсизлигини таъминлаш учун Украинага қўшин юборишга тайёрлигини маълум қилган.