Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

СССРнинг Ойга уюштирган экспедицияси билан боғлиқ махфий ҳужжатлар очиқланди

СССРнинг Ойга уюштирган экспедицияси билан боғлиқ махфий ҳужжатлар очиқланди

Роскосмос Совет Иттифоқи даврида Ойга уюштирилган экспедициянинг бир қатор махфийлаштирилган ҳужжатларини нашр этди. Бу ҳақда корпорация сайтида хабар бериляпти.  

 Ушбу маълумотлар илк марта бугун, 12 сентябр, пайшанба куни эълон қилинди.

“Айни ҳужжатлар совет замонидаги биринчи “Ой дастури”нинг моҳияти, ўша давр руҳи ва ҳолатини тиклашга имкон беради”, дейилади Роскосмос сайтидага хабарда.

Корпорация Ойгача бўлган учиш йўналиши, келажакда ишлаб чиқарилиши керак бўлган Ой ракетасининг хусусиятлари, дастлабки совет Ой зонди бўлган “Е” объекти ва бошқа ракеталарга тегишли маълумотларни нашр қилди. Бундан ташқари, Ойга биринчи фазовий қурилма учирилгани ҳақидаги ҳисобот қайдлари ҳам чоп этилди. 

Шунингдек, ҳужжатлар орасида совет конструктори Михаил Тихонравовнинг 1954 йил 26 майда “Ернинг сунъий йўлдошлари ҳақида” мавзусида қилган ҳисоботи ҳам бор. Унда қурилманинг илмий хусусиятлари ва у қандай вазифаларни бажара олиши ҳақида сўз юритилган.

Сайёралараро автомат учиш станцияси бўлган “Луна-1” 1959 йилда фазога учирилган эди. Бу ўша вақтда иккинчи фазовий тезликка эришган илк қурилма бўлган. Станция Ернинг тортиш кучини енгиб ўтиб, Қуёшнинг сунъий йўлдошига айланганди.

Киритилди: 20:49 12.09.2019. Ўқилди: 4024 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!