Москванинг ЦСКА клуби ўз футболчиси, вингер Аббосбек Файзуллаевни Ўзбекистон терма жамоасининг 2026 йилда АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати финал босқичига чиққани билан табриклади. Бу натижа терма жамоа тарихида илк бор қайд этилди.
Саралаш босқичининг 9-турида Ўзбекистон терма жамоаси сафарда БААга қарши баҳсда дурангга (0:0) эришди ва рақиб тўрт очколик устунлигини сақлаб қолди. Шу тариқа, Файзуллаев ва унинг жамоадошлари жаҳон чемпионатига бир тур қолганидаёқ тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритишди.
«Аббос Файзуллаев ва Ўзбекистон терма жамоасини тарихий ютуқ билан табриклаймиз! Аббос жамоаси илк бор Жаҳон чемпионатига йўлланма олди», — дейилади ЦСКА матбуот хизмати томонидан телеграм-каналда эълон қилинган хабарда.