Бугун 5 июнь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

ЦСКА фахрийси Файзуллаевни танқид қилди

ЦСКА фахрийси Файзуллаевни танқид қилди

Москванинг ЦСКА клуби фахрийси Валерий Масалитин «армиячилар» яримҳимоячиси Аббосбек Файзуллаевни танқид қилди.

«Файзуллаев ўзини англай олмаяпти. Футболчи тўлиқ ўз имкониятларини очиб бериш учун уни ижарага бериш керак. Шунда клуб Аббосни яхши пулга сотиши мумкин. Баҳорда у ЦСКАга деряли ёрдам бермади. Ҳаракат қилди, аммо фойда бергани йўқ», — дея Масалитин сўзларидан келтиради Match TV.

Ўтган мавсумда Файзуллаев «армиячилар» сафида РПЛда 27 ўйинда майдонга тушиб, 2та гол урди ва 4 ассистни қайд этди. ЦСКА эса мавсумни 3-ўринда якунлади.

Киритилди: 15:39 31.05.2025. Ўқилди: 696 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!