Москванинг ЦСКА клуби ярим ҳимоячиси ёзда жамоани тарк этиши мумкин. Бу ҳақда Bobsoccer.ru сайти инсайдер Иван Карповга таяниб хабар тарқатди.
«Аббосбек Файзуллаев бўйича ҳамма нарса хориждан бўладиган сифатли таклифга боғлиқ. Армиячилар Аббосни фақат яхши пулга (камида 12 миллион евро), аммо жуда ҳам юқори бўлмаган, адекват нархга қўйиб юборишга тайёр. Шу билан бирга, футболчининг ўзи Европага кўпроқ интилаётган бўлса-да, унинг агентлари билан шартномани узайтириш муҳокама қилинмоқда», — деб иқтибос келтиради инсайдер Иван Карповнинг сўзларини футбол сайти.