Янги Starship V3 ракетаси Техасдаги космодромдан старт олиб, Ер шарининг ярмини қамраб олувчи траектория бўйлаб синов суборбитал парвозини амалга ошириши керак эди. Стартгача 30 сониядан кам вақт қолганида, техник носозлик сабабли парвоз бекор қилинди.
SpaceX раҳбари Илон Маскнинг тушунтиришича, старт минорасининг ўқини ушлаб турувчи гидравлик фиксаторда носозлик кузатилган. Унинг сўзларига кўра, агар муаммони тезда бартараф этишнинг имкони бўлса, парвозга навбатдаги уриниш жума куни бўлиб ўтади.
SpaceX компанияси Starship V3 ракетасини “шу пайтгача яратилган энг кучли учириш тизими” деб атаган эди.