Сомалининг ярим автоном Пунтленд минтақаси қирғоқларидан камида 110 ўлик дельфин топилди.
Бу ҳақда Рейтер агентлиги минтақа балиқчилик вазири Абдиризак Абдуллаҳи Ҳагияга асосланиб хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, дельфинларнинг ўлими сабаблари ҳали аниқланмаган.
“Ҳозирча биз биламизки, уларнинг ўлими тўрга тушиб қолгани сабаб бўлмаган, чунки дельфинларда жароҳат излари йўқ эди”, — деди у агентликка.
Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, расмийлар дельфинлар заҳарли моддалардан зарар кўрган бўлиши мумкинлигига ишонишмайди, чунки ҳудуддаги балиқлар зарар кўрмаган.