Eureka танкерини қўлга олган Сомали қароқчилари уни озод қилиш учун 10 миллион доллар талаб қилмоқда.
Бу ҳақда Shabelle Media Network нашри хабар берди.
Того байроғи остидаги кема 2 май куни Аден кўрфазида БААдан дизель ёқилғисини ташиётган пайтда қўлга олинган.
Илгари қароқчилар Миср ва Ҳиндистон фуқароларидан иборат танкер экипажини уларни озод қилиш бўйича музокаралар муваффақиятсиз тугаганидан кейин ўлдириш билан таҳдид қилгани ҳақида хабар берилган эди.
Британиянинг денгиз хавфсизлиги компанияси Ambrey маълумотларига кўра, ҳозирда камида иккита танкер ва битта юк ташувчи кема қароқчилар назорати остида.