Бугун 27 декабрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Солиқ қўмитасида 31 ходимга интизомий чора қўлланди, 14 ходимнинг махсус унвони пасайтирилди

Солиқ қўмитасида 31 ходимга интизомий чора қўлланди, 14 ходимнинг махсус унвони пасайтирилди

Солиқ қўмитасида жорий йилнинг 10 ойи, жумладан октябр якуни натижалари ва йилни муваффақиятли якунлашга қаратилган кенгайтирилган ҳайъат йиғилиши ўтказилди.

Ҳайъат йиғилишида президент маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Тимур Ишметов, қўмита марказий аппарат тузилма раҳбарлари, ҳудудий давлат солиқ бошқарма ҳамда инспекция (видеоконференсалоқа орқали) бошлиқлари иштирок этди.

Андижон, Наманган, Фарғона, Қашқадарё, Самарқанд,Тошкент вилоятлари ҳамда йирик солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш ҳудудий солиқ инспекцияларида тўлиқ фойдаланилмаётган йўналишлар аниқ кўрсатиб берилди.

Асосий эътибор қуйидаги масалаларга қаратилди:

  • тўлов интизомини мустаҳкамлаш орқали солиқ қарзини қисқартириш;
  • ортиқча тўлов суммаларини ҳосил қилинишига йўл қўймаслик;
  • ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорликка йўл қўйган субъектларга кўмаклашиш;
  • огоҳлантиришлардан кейин ҳам камчиликларни такрорлашда давом этаётган айрим хавфдаги солиқ тўловчиларга нисбатан манзилли солиқ назорати тадбирларини самарали ташкил этиш.

Зиммасига юклатилган хизмат вазифаларини етарли даражада бажармаган, иш фаолиятида хато ва камчиликларга йўл қўйган 31 нафар ходимларга интизомий чоралар қўлланди.

Шунингдек, самарадорлик кўрсаткичларини баҳолаш натижасига кўра, 14 нафар ходимнинг махсус унвони пасайтирилиб, 12 нафар ходим билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди.

Киритилди: 11:28 06.11.2024. Ўқилди: 887 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!