Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Солиқ қўмитаси техник носозлик сабаб тадбиркорлар ҳисобидан катта миқдорда пул ечиб олди

Солиқ қўмитаси техник носозлик сабаб тадбиркорлар ҳисобидан катта миқдорда пул ечиб олди

Қўмита ижтимоий тармоқда тадбиркорлар ҳисобидан асоссиз пул ечиб олингани ҳақида хабарлар тарқалиши ортидан ҳолатга изоҳ берди.

“Тизимдаги техник носозлик сабабли солиштирма далолатнома бўйича вақтинча нотўғри маълумотлар (солиқ қарздорлиги пайдо бўлиши, маблағ ечиб олиниши ва ҳоказо) акс этиши мумкин”, дейилади баёнотда.

Идора вазият назоратга олинганини, муаммо бартараф этилаётганини ва нотўғри ечилган маблағлар ёзма мурожаатсиз қайтарилишини маълум қилди.

Киритилди: 14:32 13.08.2025. Ўқилди: 771 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!