Солиқ қарздорликларини ўз вақтида тўламаган жисмоний ва юридик шахсларга нисбатан Бюро ходимлари томонидан таъсир чоралари кўрилиб, қарздорлик уларнинг мол-мулкига қаратилмоқда.
Хусусан, Мажбурий ижро бюроси Булоқбоши туман бўлими иш юритувига туман давлат солиқ инспекциясининг О.Ю.нинг мол-мулк солиғидан бўлган 24 млн. сўм солиқ қарздорлигини ундириш ҳақидаги қарори келиб тушган.
Берилган ихтиёрий муддат ва огоҳлантиришларга қарамай солиқ тўловчи ўз мажбуриятларини вақтида бажармаган.
Шунга кўра, солиқ қарзини ундириш мақсадида қарздорга тегишли “Jetour” русумдаги автомашина хатланди ва жарима майдонига олиб кирилди.