Бугун 9 июнь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Солиқ инспекторларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди (видео)

Солиқ инспекторларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди (видео)

Давлат хавфсизлик хизмати Салл-марказига келиб тушган мурожаат асосида Хизматнинг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.

Хусусан, Юнусобод тумани Солиқ инспексиясининг 2 нафар инспектори ўзаро тил бириктирган ҳолда, хизмат мавқеидан фойдаланиб, тадбиркорга “Чилонзор буюм бозори комплекси” АЖдан 3 та савдо дўконини ижарага олишда ёрдам беришни ваъда қилишган.

Улар ўзларининг танишлари орқали тадбиркорга тегишли МЧЖни очиқ савдо тендерида ғолиб бўлишини таъминлаш ва дўконларни ижарага олиш бўйича шартномаларни расмийлаштириб бериш эвазига 5 минг АҚШ доллари талаб қилишган.

Ўтказилган тезкор тадбир давомида солиқчилар сўралган пул маблағини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: Бугун 10:56. Ўқилди: 405 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!