Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Соледар бой берилди

 Соледар бой берилди

Украина Қуролли кучлари Шарқий йўналиши қўмондонлиги вакили Сергей Череватий Украина қўшинлари Донецк вилоятининг Бахмут туманидаги Соледар шаҳридан олиб чиқилганини маълум қилди.

Россия Мудофаа вазирлиги Соледар қўлга олинганини 13 январ куни, «Вагнер» ХҲК эса бундан ҳам олдинроқ эълон қилган эди.

«Бир неча ойлик шиддатли жанглардан сўнг, жумладан, сўнгги ҳафталардаги, Украина қуролли кучлари Соледарни тарк этди ва шаҳар чеккасидаги олдиндан тайёрланган позицияларга чекинди», деди Сергей Череватий AFP агентлигига.

Череватий сўзларига кўра, Соледардаги фронт чизиғи қайта шаклланган: украиналик ҳарбийларни қамал қилиш ёки асирга олиш ҳолати бўлмаган.

10 январ куни Россиянинг «Вагнер» ХҲК асосчиси Евгений Пригожин Соледар қўлга олинганини эълон қилиб, ҳужум фақат унинг жангчилари томонидан амалга оширилганини таъкидлади. Бироқ 11 январ куни Россия Мудофаа вазирлиги шаҳарнинг шимолий ва жанубий қисмлари блокадага олингани ҳақида хабар берди. 13 январ куни вазирлик шаҳарни рус ҳарбийлари томонидан босиб олинганини эълон қилди.

Ўша пайтда Украина президенти офиси ҳеч бир томон шаҳарни назорат қилмаётганини таъкидлади. AFP хабарига кўра, Қўшма Штатлар Украина томонига диққатни жанубдаги қарши ҳужумга қаратишни маслаҳат берган.

Киритилди: 21:02 25.01.2023. Ўқилди: 7805 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!