Тошкент шаҳрида вақтинча яшовчи хитой фуқароси 29 ёшли Н.Ш. ИИОга мурожаат қилиб, банк пластик картасидан жами 110.055.922 миқдоридаги пул маблағлари номаълум шахс томонидан фирибгарлик йўли билан ўзлаштирилганлигини маълум қилган.
Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Тошкент шаҳрида яшовчи Х.Р. содир этганлиги аниқланган.
Унга кўра, гумонланувчи Х.Р., жабрланувчи Н.Ш. билан телефон орқали танишиб, унга “Сlick”дан қўнғироқ қилаётганлигини, банк пластик картасига киберҳужум бўлаётганлигини айтиб, уни алдаб, банк пластик картаси маълумотларини қўлга киритиб, 110.055.922 сўм пулларни ўзининг фойдаланувида бўлган банк пластик картасига ўтказиб олган ва пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборганлиги маълум бўлди.
——
Мазкур ҳолат юзасидан Х.Р.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилди.
————
Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми ”б” бандидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.