Бугун 19 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

“Соғлиқни сақлаш вазири стипендияси” ғолиблари эълон қилинди

A A A
“Соғлиқни сақлаш вазири стипендияси” ғолиблари эълон қилинди

Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан тиббиёт олий таълим муассасаларининг бакалавриат босқичида таҳсил олаётган 11 нафар талаба 2022/2023 ўқув йили учун “Соғлиқни сақлаш вазири стипендияси” соҳибига айланди.

Айтиш керак, бу йил илк бор ўтказилган танловда кўплаб талаба йигит-қизлар иштирок этиб, улар орасидан энг муносиблари номзодликка тавсия этилди.

Улар қуйидагилар:

Турсунбаева Диёра Бахтиёр қизи — Тошкент тиббиёт академияси 1-сон Даволаш факультети 6-босқич талабаси;

Асрорхожаева Ирода Рустамхўжа қизи Тошкент тиббиёт академияси Тиббий педагогика факультети 6-босқич талабаси;

Хамидова Дилафруз Бахтиёр қизи — Тошкент тиббиёт академияси 1-сон Даволаш факультети 6-босқич талабаси;

Нурмухамедова Диёрахон Мухамад Гамал қизи — Тошкент педиатрия институти 2-Педиатрия ва тиббий биология факультети 6-босқич талабаси;

Бакаева Насиба Алишеровна — Бухоро давлат тиббиёт институти Стоматология факультети 5-босқич талабаси;

Жунаидов Амир Хакимжон ўғли — Бухоро давлат тиббиёт институти Даволаш факультети 6-босқич талабаси;

Бобожонов Хуршид Жуманиёзович — Бухоро давлат тиббиёт институти Педиатрия факультети 6-босқич талабаси;

Махаматжонов Жавоҳир Дилмурод ўғли — Андижон давлат тиббиёт институти Даволаш факультети 6-босқич талабаси;

Хабибуллаев Жавохир Мухибилло ўғли — Андижон давлат тиббиёт институти Даволаш факультети 6-босқич талабаси;

Йўлдошев Жавохир Иқболжон ўғли — Андижон давлат тиббиёт институти Даволаш факультети 6-босқич талабаси;

Муқимжон Мухаммадкарим Муроджон ўғли — Андижон давлат тиббиёт институти Даволаш факультети 6-босқич талабаси;

Маълумот ўрнида айтиш лозимки, "Соғлиқни сақлаш вазири стипендияси” ҳар бир тиббиёт олий таълим муассасасининг бакалавриат ва магистратура босқичида таҳсил олаётган 5 нафаргача номзодга бир йил мобайнида ажратилади. Стипендия миқдори Ибн Сино номидаги давлат стипендияси миқдорига тенглаштирилган.

Киритилди: 12:19 05.04.2023. Ўқилди: 3275 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!