Смартфонларнинг одам саломатлигига зарари ҳақида баҳслар узоқ вақтдан бери давом этиб келмоқда.
Бу борадаги хавотирлар асоссиз эмас, дейди Россияда хизмат кўрсатган шифокор Александр Мясников. Унинг фикрича, мобиль телефонлардан чиқадиган радиация ҳақиқатан ҳам организмга зарарли таъсир кўрсатиши мумкин. Экстремал ҳолатларда мия саратонига олиб келади, деди у.
“Бу, айниқса, болалар учун хавфли. Симли ёки Bluetoothли қулоқчинлардан фойдаланиш тавсия этилади. Асосийси, смартфонни бошингиздан узоқроқ тутинг”, — деди шифокор.
Шу билан бирга, Мясников замонавий дунёда электромагнит таъсирдан бутунлай қочиш деярли мумкин эмаслигини таъкидлади. Жамият ўзини турли хил электрон қурилмаларсиз тасаввур қила олмайди. Бундан ташқари, табиий омилларни эътиборсиз қолдириб бўлмайди.
Шифокор электр тармоқлари остида, радон манбалари бор жойда яшаш тавсия этилмаслигини таъкидлади.
Радон табиий радиоактив газдир. Унинг ранги ҳам, ҳиди ҳам йўқ. Газ тупроқдан ўтиб, ҳаво билан аралашади. Очиқ ҳавода у деярли зарарсиздир, лекин бино ичида радоннинг тўпланиши одам саломатлигига таҳдид солиши мумкин. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг ҳисоб-китобларига кўра, газ 3 дан 14 фоизгача бўлган ҳолатларда ўпка саратони ҳолатлари келиб чиқишига сабаб бўлади, деб хабар беради mir24.tv.