Словения ҳукумати Исроил билан қурол-яроғ савдосини тўлиқ тақиқлади — мамлакат ҳудуди орқали Исроилга ёки Исроилдан қурол олиб кириш, чиқариш ва транзит қилиш ман этилди.
Бу қарор Ғазо секторида давом этаётган уруш ва гуманитар инқироз фонгида қабул қилинди. Чунки Европа Иттифоқи бу вазият бўйича “аник чоралар кўра олмади”.