Бугун 22 октябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Словакияда киберҳужумлар хавфи сабабли бир қатор давлат сайтлари фаолияти тўхтатилди

Словакияда киберҳужумлар хавфи сабабли бир қатор давлат сайтлари фаолияти тўхтатилди

Бунга хакерлар томонидан киберҳужумлар уюштиришда фойдаланилиши мумкин бўлган PHP дастурлаш тилидаги критик (жиддий) заифлик сабаб бўлган.

Dennik N портали хабар беришича, сайтларни ўчириш ҳақидаги буйруқ Миллий киберхавфсизлик бошқармаси тавсиясига асосан мамлакат ҳукумати аппаратидан келиб тушган. Хусусан, Словакия Ички ишлар вазирлигининг расмий сайтига кириш имкони йўқ.

Худди шундай чоралар қўшни Чехияда ҳам кўрилган бўлиб, у ерда Прагадаги Вацлав Гавел номидаги халқаро аэропорт ўз сайтининг ишини қисман чеклаб қўйган.

PHP дастурчилари аниқланган заифлик ҳақида 20 октябр куни маълум қилишган ва хавфсизлик янгиланишини чиқаришган. Мавжуд маълумотларга кўра, хавфли кимсалар PHPдан фойдаланувчи веб-серверларда буйруқларни масофадан туриб бажариш имконини берувчи ушбу заифликдан ҳозирданоқ фойдаланишга уринмоқдалар.

Киритилди: Бугун 06:50. Ўқилди: 212 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!