Словакия ҳукумати йил охиригача Украина ғалласи ва бошқа турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари импортига тақиқ жорий этилишини эълон қилди.
“Словакия ҳукумати Украинадан буғдой, маккажўхори, колза ва кунгабоқар уруғларини олиб киришга қўйилган тақиқни жорий йилнинг охиригача узайтирди”, — деб РИА Новости мамлакат вазирлар маҳкамаси баёнотидан иқтибос келтирмоқда.