Словакия Россияга қарши янги санкциялар учун овоз бериш эвазига Европа комиссиясидан энергия ресурслари бўйича таклиф қилинган кафолатлар лойиҳасини олди.
Бу ҳақда Словакия бош вазири Роберт Фицо ўзининг "Facebook" ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасида эълон қилинган видеомурожаати чоғида маълум қилди.
"Столда комиссиянинг кафолатлар бўйича ёзма таклифи турибди, у бизга Россияга қарши 18-санкция пакети бўйича овоз бериш эвазига таклиф қилинди", — деди Фицо.
У келиб тушган таклифларни коалиция ва мухолифатдан сиёсий партиялар раҳбарларига ўрганиш учун етказишини таъкидлади.