Словакия Германия билан Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатиш шартлари асосида савдо қилмоқда, деб ёзади Buisness Insider.
Нашрнинг ёзишича, Словакия Киевга Совет Иттифоқида ишлаб чиқарилган 30 та Т-72 танкини етказиб беришга рози, аммо бунинг эвазига Берлиндан 30 та Леопард 2А4 танкини талаб қилади.
Германияга бу формула ёқмайди, улар атиги 15 та танк етказиб беришга тайёр - иккита Т-72 учун битта Леопард.
Натижада, барча танклар ўз жойларида қолмоқда, этказиб бериш кечикмоқда, деб ёзади газета.