Бугун 7 май, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Сиёсий сахнада кутилмаган суҳбат: Трамп Мелони билан учрашади

Сиёсий сахнада кутилмаган суҳбат: Трамп Мелони билан учрашади

АҚШ президенти Доналд Трамп 17 апрель куни Италия бош вазири Жорж Мелони билан учрашув ўтказади. Бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби Керолин Ливитт журналистлар учун ўтказилган мунтазам брифингда маълум қилди.

"17 апрелда президент Трамп Оқ уйга расмий амалий ташриф билан келадиган Италия бош вазири Жорж Мелонини кутиб олади," деб маълум қилди у.

Бундан ташқари, Ливиттнинг сўзларига кўра, 14 апрель куни Трамп Оқ уйда Салвадор президенти Найиб Букеле билан учрашади. Унинг қайд этишича, АҚШ ва Салвадор етакчилари, хусусан, Трен де Арагуа ва МС-13 жиноий гуруҳларига қарши курашни муҳокама қилишади.

Киритилди: 22:54 08.04.2025. Ўқилди: 1441 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!