Бугун 8 январь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Сиёсий маҳбус Евроиттифоқ мукофотига номзод бўлди

Сиёсий маҳбус Евроиттифоқ мукофотига номзод бўлди

Россиялик сиёсий маҳбус, собиқ муниципал депутат Алексей Горинов Европа Иттифоқи томонидан инсон ҳуқуқлари учун кураш, фуқаролик позицияси ва муҳтожларни қўллаб-қувватлагани учун бериладиган Павел Адамович мукофотининг қисқа рўйхатига киритилди. Тегишли хабар Европа минтақалар қўмитаси матбуот хизмати томонидан эълон қилинди.

Шунингдек, мукофотга Киев мэри Виталий Кличко, Лвив мэри Андрей Садовий, Франциядаги Camp des Milles асосчиси Ален Шураки, Фаластин ва Исроил ҳамжамиятлари раҳбарлари Бассам Арамин ва Рами Элханан, Испаниядан «Камира» аёллар уюшмалари миллий федерацияси даъвогарлик қиляпти.

Ғолиблар 13 январ куни 2019 йилда ўлдирилган Павел Адамович мэр бўлган Гданскда эълон қилинади. Тақдирлаш маросими 20 феврал куни Брюсселда Европа минтақалар қўмитасининг ялпи мажлиси доирасида бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Алексей Горинов 2022 йилнинг 26 апрелидан бери ҳибсда.

Киритилди: 17:42 03.01.2025. Ўқилди: 877 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!