АҚШ томонидан Венесуэла нефти экспортига эмбарго эълон қилингач, мамлакат портларидаги нефт юкланган танкерлар чиқа олмай қолган. Баъзи кемалар ҳудудни бўш ҳолда тарк этган, асосий терминалда эса нефт юклаш ишлари тўхтатилган.
Нашр манбаларига кўра, омборлар ва сузувчи сақлаш кемалари ҳаддан ташқари тўлиб кетгани сабаб Венесуэла нефт қазиб олиш ҳажмини қисқартиришга мажбур бўлиши мумкин.