Бугун 22 февраль, 2025 йил, шанба

O'ZB

Сирдарёда ўқитувчини урган аёл жиннихонага жойлаштирилди

Сирдарёда ўқитувчини урган аёл жиннихонага жойлаштирилди

Сардоба туманидаги 1-сонли мактабда аёл дарс вақтида синфга бостириб кириб, ўқитувчини урганди. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ўқитувчига қўл кўтарган аёл руҳий касалликлар шифохонасига жойлаштирилганини маълум қилди.

Ҳолат бўйича Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли бандларига кўра маъмурий иш қўзғатилиб, Жиноят ишлари бўйича Сирдарё туман судида кўриб чиқилди.

Судга вилоят руҳий касалликлар шифохонаси томонидан берилган писихиатрик экспертиза хулосаси тақдим этилган. Ушбу экспертиза хулосасида қайд этилишича, фуқаро Г.Х. ақлий заифлик енгил даражаси билан хасталанган ҳамда ҳуқуқбузарликни содир этган вақтда ўз ҳаракатларига жавоб бера олмаган.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, суд фуқаро Г.Х.нинг умумий тартибли руҳий касалликлар шифохонасида мажбурий даволаниши юзасидан ҳукм чиқарган. Фуқаро Г.Х. айни вақтда руҳий касалликлар шифохонасига жойлаштирилган.

Аввалроқ, аёлнинг ўқитувчини ҳақорат қилиб, юзига қарата ургани акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалиб, жамоатчилик ўртасида кескин муҳокамаларга сабаб бўлган эди. Ўқитувчини урган ўқувчининг онаси узр сўраб чиққанди. “Жаҳлим чиққанда билмай қолдим. Барчадан узр сўрайман”, деган эди у

Киритилди: 14:32 16.02.2025. Ўқилди: 2275 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!