Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Сирдарёда эркак пул бермаслик уқун таксистни бўғиб ўлдирди

Сирдарёда эркак пул бермаслик уқун таксистни бўғиб ўлдирди

Жиноят ишлари бўйича Оқолтин тумани судининг ҳукми билан Жиноят кодексининг 97 (қасддан одам ўлдириш) ва 168 (фирибгарлик) моддаларида назарда тутилган жиноятни содир этган муқаддам судланган хавфли рецидивист 18,5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

Аниқланишича, судланувчи "Гулистон-Дўстлик" йўналишида ҳаракатланувчи такси ҳайдовчиси билан савдолашиб, Зомин туманига боради, йўлкира ҳақини бермаслик учун ҳайдовчини уриб йиқитади ҳамда арқон билан бўғиб ўлдиради. Кейинчалик, ҳайдовчи ва унинг машинасига тегишли барча ҳужжатларни, мурдани Боёвут туманидаги кенг дала майдонига олиб бориб, ташлаб кетади.

Машинани эса Гулистон шаҳригача ҳайдаб келиб, жиноятини яшириш мақсадида машина эшикларини очиқ ҳолда ташлаб кетган.

Киритилди: 09:49 31.01.2023. Ўқилди: 3098 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!