Бугун 2 август, 2025 йил, шанба

O'ZB

Сирдарёда электр қармоқ билан балиқ овлаган фуқаролар қўлга олинди

Сирдарёда электр қармоқ билан балиқ овлаган фуқаролар қўлга олинди

Ноқонуний ов оқибатида табиатга етказилган зарар миқдори 973 миллион 125 минг сўмни ташкил этди.

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Давлат экологик назорат инспекцияси, ДХХ чегара қўшинлари, вилоят прокуратураси ва ИИБ ЖҚБ ходимлари ҳамкорлигида Сирдарё туманида навбатдаги тезкор рейд ўтказилди.

“Шоликор” сув истеъмолчилари уюшмаси ҳудудида ўтказилган рейд давомида Сirdaryo дарёсининг ушбу қисмида фуқаролар Б.Х. ва Н.А. электр қармоқ орқали балиқ овлаётгани аниқланди.

Улар ноқонуний овланган 79 дона балиқ ва ов қуролларини Тошкент вилояти, Чиноз туманидаги “Чиноз балиқ бозори”га олиб кетишга уринган вақтда тўхтатиб қолинди.

Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарлардан белгиланган тартибда тушунтириш хатлари олиниб, тегишли тартибда далолатнома расмийлаштирилди.

Ноқонуний овланган балиқлар ва ов қуроллари ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилгунга қадар, вақтинчалик сақлаш учун олиб қўйилди.

Шунингдек, ҳуқуқбузарликда фойдаланилган транспорт воситаси Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 291-моддаси «в» бандига асосан, белгиланган тартибда вақтинчалик сақлаш учун жарима майдонига жойлаштирилди.

Ноқонуний балиқ овлаш натижасида «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонуннинг 34, 35-моддалари талаблари бузилган.

Ҳайвонот дунёсига етказилган зарар миқдори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 9 февралдаги 80-сон қарорига асосан, 973 миллион 125 минг сўмни ташкил этди.

Ҳужжатлар ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш учун прокуратура органларига юборилди.

Киритилди: 17:34 31.07.2025. Ўқилди: 488 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!