Бугун 21 февраль, 2025 йил, жума

O'ZB

Сирдарёда 5,7 млрд сўмлик газни ўғирлаганлар "Ўзэнергоинспекция" ходимининг машинасига наркотик ташлаб қўйишди

Сирдарёда 5,7 млрд сўмлик газни ўғирлаганлар "Ўзэнергоинспекция" ходимининг машинасига наркотик ташлаб қўйишди

Сирдарё туманида мутахассислар томонидан АГТКШнинг газ ҳисоблагичини кўздан кечиришга борилганда, шохобчанинг газ ҳисоблагичи ўрнатилган хонадан номаълум шахс қўлида ҳар хил кабеллар билан чиқиб, ушбу жойдан қочиб кетган.

Шундан сўнг, газ ҳисоблагич кўздан кечирилганда ҳисоблагичнинг алоқа тармоғи узилмаганлиги кузатилиб, ҳисоблагичга ташқи таъсир кўрсатилгани шубҳа қилиниб, ҳисоблагич конфигурацияларини текширтириш учун ечиб олиниши билдирилганда, АГТКШ раҳбарлари томонидан тўсқинлик қилинган ва ҳисоблагични ечиб олишга қаршилик кўрсатилган.

Шу вақтда кутилмаганда Сирдарё тумани ИИБ тезкор вакили келиб, “Ўзэнергоинспекция” мутахассиси A.Н.га тегишли автомашинани кўздан кечириб, шубҳали равишда номаълум модда топиб, воқея жойидан мутахассисни олиб кетган.

Ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган текширувларга кўра, АГТКШ тегишли шахслар томонидан қасддан уюштиргани аниқланган.

Қолаверса, тадбир давомида, жамиятга қарашли газ ҳисоблаш ускунасини маълумотлар базасига ташқи таъсир кўрсатилганлиги ҳам аниқланган.

Дастлабки ҳисоб-китобларига асосан давлат манфаатларига етказилган зарар миқдори 5 млрд 740 млн сўмни (2,2 млн м3) ташкил этган.

Аниқланган ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқий баҳо бериш учун прокуратура органига юборилган.

Маълумот учун, ушбу тадбиркорлик субъектида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш такроран содир этилган бўлиб, яъни инспекция мутахассиси томонидан 2024 йилда мазкур АГТКШ раҳбарига қарашли Сирдарё вилоятида жойлашган 2 та АГТКШда (“С.А.Л.” ва “М.Г.” МЧЖлар) табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини аниқлаб, жами 28,3 млрд сўмлик зарар ҳисоб-китоб қилинган.

Киритилди: 21:21 17.02.2025. Ўқилди: 4533 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!