Бугун 23 март, 2026 йил, душанба

O'ZB

Сирдарёда 2 нафар МИБ ходими қўлга олинди

Сирдарёда 2 нафар МИБ ходими қўлга олинди

Коррупцияга қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизматининг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Мажбурий ижро бюроси Мирзаобод туман бўлими 2 нафар давлат ижрочисининг ноқонуний ҳаракатига чек қўйилди.

Аниқланишича, фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро судининг 2021 йил декабрь ойидаги ижро варақасига асосан, қарздор шахсдан ундирувчи фуқаро фойдасига 30 млн сўм миқдорида моддий ва маънавий зарар ундириш белгиланган бўлиб, у мазкур давлат ижрочиларидан бирининг иш юритувида бўлган.

Шахсий бойлик орттиришни мақсад қилган давлат ижрочилари қарздор фуқародан ижро ишини тугатиш эвазига 20 млн сўм олиб, ундирувчи фуқарога гўёки қарздор оғир шароитда эканлигини рўкач қилиб, пулнинг 14 млн сўм қисмини беришган ҳамда ундан 30 млн сўм олганлиги ва даъвоси йўқлиги тўғрисида тилхат ёздириб олишган.

Сўнгра улар қолган 6 млн сўмни туман прокуратураси биноси олдида ўзаро 3 млн сўмдан тақсимлаб олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳолат юзасидан Сирдарё вилоят прокуратураси томонидан мазкур МИБ давлат ижорчиларига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: Бугун 15:15. Ўқилди: 413 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!