Бугун 11 май, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Сирдарё вилоятида тиббий чиқиндиларни утилизация қилиш бўйича муассаса фойдаланишга топширилди

Сирдарё вилоятида тиббий чиқиндиларни утилизация қилиш бўйича муассаса фойдаланишга топширилди

UNICEF ҳамда GAVI (ваксина ва иммунизация бўйича халқаро бирлашма) ташкилотлари томонидан Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимига умумий қиймати 2,4 миллион доллар маблағ ажратилган бўлиб, ушбу маблағлар эвазига юртимизнинг Андижон, Жиззах, Наманган, Сурхондарё ва Сирдарё вилоятларида тиббий чиқиндиларни утилизация қилиш пунктлари қуриб, жиҳозланмоқда.

Куни кеча Республикамизда биринчилардан бўлиб Боёвут тумани тиббиёт бирлашмасида тиббий чиқиндиларни атроф-муҳит учун хавфсиз равишда утилизация қилиш махсус пунктининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Униcеф ва ГАВИ ташкилотларининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси мутахассислари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси мутасаддилари, журналист ва блогерлар иштирок этди.

Тадбирда сўз олганлар замонавий ускуналар билан жиҳозланган тиббий чиқиндиларни зарарсизлантириб, қайта ишлайдиган утилизация шохобчасининг имкониятлари тўғрисида маълумот бердилар.

Киритилди: 11:05 17.11.2023. Ўқилди: 1212 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!