Бугун 14 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Сирдарё вилояти судяси 3600 доллар пора билан ушланди

Сирдарё вилояти судяси 3600 доллар пора билан ушланди

Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судяси Э.С. 3600 доллар пора билан ушланди.

Олий суд ахборотига кўра, у ўз иш юритувидаги иқтисодий ишни кассация инстанциясида Гулистон шаҳрида фаолият юритувчи МЧЖ фойдасига ҳал қилиш эвазига шунча пул олганликда гумонланяпти.

Судя тезкор тадбирда ашёвий далил билан қўлга тушган.

“Шу ўринда таъкидлаш жоизки, Олий суд томонидан суд органларида коррупцияга қарши курашиш, тизимни нопок кадрлардан тозалаш борасида барча зарур саъй-ҳаракатлар амалга оширилмоқда.

Бунда энг аввало судя ва ходимлар ўртасида ножўя ва номуносиб хатти-ҳаракатларнинг олдини олиш, шу билан бирга коррупцияга йўл қўйган судья ва ходимларни аниқлаш ҳамда уларга нисбатан қатъий чоралар кўришга эътибор қаратилмоқда”, – дейилади хабарда.

Киритилди: Бугун 13:10. Ўқилди: 578 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!