Бугун 15 май, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Сирдарё ва Сурхондарё вилоятларида буғ-газ электр станцияларини қурилади

Сирдарё ва Сурхондарё вилоятларида буғ-газ электр станцияларини қурилади

Жорий йилнинг 14 март куни инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Қатар Давлатининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Ҳасан Ҳамза Ҳашем билан учрашди. Суҳбат чоғида икки томонлама савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Сардор Умурзаковнинг жорий йил феврал ойида Доҳага ташрифи чоғида эришилган келишувлар ижроси кўриб чиқилди. Гап март ойида икки давлат ўртасида Савдо-иқтисодий ва техник ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг 1-йиғилиши ҳамда Тошкентда икки давлатнинг қўшма бизнес-форумини ўтказиш ҳақида кетмоқда.

Музокаралар чоғида икки давлат ўртасида амалда бўлган барча келишувларнинг самарали ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш, икки томонлама ҳамкорликнинг янги йўналишларини белгилаш, бизнес тузилмалари ўртасида шериклик муносабатларини ўрнатиш, тўсиқлик қилувчи муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этишга қаратилган ечим топиш бўйича қўшма ишчи гуруҳ тузишга келишиб олинди.

Учрашув якунлари бўйича қатор қўшма лойиҳаларни, жумладан Сирдарё ва Сурхондарё вилоятларида буғ-газ электр стансияларини қуриш, шунингдек, сайёҳлик оқими ва ўзаро савдо ҳажмини ошириш мақсадида Қатар Аирwайс томонидан икки мамлакат пойтахтлари ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновларни ташкил этиш бўйича ташаббусларни ҳаётга татбиқ этишни жадаллаштиришга келишилди.

Киритилди: 19:24 14.03.2023. Ўқилди: 1384 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!