Бугун 8 июнь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Синтетик метан ишлаб чиқарувчи биринчи қурилма ишга туширилди

Синтетик метан ишлаб чиқарувчи биринчи қурилма ишга туширилди

“Ҳудудгазтаъминот“ АЖ ва Япониянинг “ITO Corporation” компанияси ўртасидаги ҳамкорлик доирасида Тошкент вилояти, Ангрен шаҳрининг “Янгиобод“ маҳалласида янги лойиҳа синов тариқасида ишга туширилди.

Қайд этилишича, ушбу лойиҳа доирасида “ITO Corporation” томонидан ишлаб чиқилган замонавий технология – пропан ва ҳаво аралашмасидан синтетик метан газини олувчи қурилмалар ўрнатилди. Ушбу синтетик метан орқали пилот ҳудуддаги бир нечта кўп қаватли уйларни газ билан таъминлаш тизими йўлга қўйилди.

“Ҳудудгазтаъминот“ АЖ ва Япония компанияси томонидан лойиҳани янада кенгайтириш, замонавий ускуналарни республика бўйлаб жорий қилиш юзасидан амалий ишлар олиб борилмоқда.

Мазкур ташаббус Япония Иқтисодиёт, савдо ва саноат вазирлиги кўмагида амалга оширилаётган бўлиб, Ўзбекистонда энергия самарадорлигини ошириш, замонавий ва экологик тоза технологияларни жорий этишга қаратилган стратегик йўналишларнинг ажралмас қисми ҳисобланади.

Киритилди: 16:33 02.06.2025. Ўқилди: 600 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!